Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АФА тасдиқлади: Месси 6 октябрь куни Аргентина терма жамоасида хайрлашув ўйинини ўтказади

АФА тасдиқлади: Месси 6 октябрь куни Аргентина терма жамоасида хайрлашув ўйинини ўтказади

Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) президенти Клаудио Тапиа 39 ёшли ҳужумчи Лионель Месси 6 октябрь куни миллий терма жамоа сафида хайрлашув учрашувини ўтказишини тасдиқлади.

Бу куни Аргентина терма жамоаси Буэнос-Айресдаги «Монументаль» стадионида Бенинга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

«Лионель Скалони билан суҳбатдан сўнг дунёнинг энг яхши футболчиси, миллий терма жамоамизнинг рамзи ва сардоримиз Лионель Мессини таклиф қилишга қарор қилдик. У 6 октябрь куни Аргентинада терма жамоа билан муносиб равишда хайрлаша олади», — дея Тапианинг сўзларини келтиради ESPN.

Тапиа, шунингдек, 2022 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси билан ғолиб чиққан бошқа футболчиларни ҳам Мессининг хайрлашув маросимига таклиф қилди.

Ўртоқлик учрашуви
6 октябрь 2026 йил, сешанба. Буэнос-Айрес, «Монументаль» стадиони.
Аргентина — Бенин

Киритилди: 15:50 16.09.2026. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!