Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Адвокатлик тузилмаси янгидан ташкил этилганда адвокатлик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилиш талаб этилмайди

A A A
Адвокатлик тузилмаси янгидан ташкил этилганда адвокатлик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилиш талаб этилмайди

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева адвокатура соҳасидаги ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди:

2022 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан адвокатурани рақамлаштиришга оид асосий вазифалар белгилаб олинди.

- адвокатлик фаолияти учун лицензиялар электрон шаклда махсус QR-код қўйилган ҳолда инсон омилисиз берилиши белгиланди;

- талабгорларга адвокат мақомини олиш бўйича малака имтиҳонига ҳужжат топширишнинг электрон тартиби йўлга қўйилди, талабгорга имтиҳон ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида электрон шаклда, шунингдек “SMS” хабаронома ёрдамида маълум қилинади;

- адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали “ягона дарча” тамойили асосида фақат электрон тарзда амалга оширилади;

- адвокатлик фаолиятини бошлашда малака имтиҳонини топшириш, адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш, адвокатлик гувоҳномасини олиш бўйича композит хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Яъни, талабгор бир марта ариза бериб, ушбу барча хизматлардан кетма-кет равишда фойдаланиши мумкин бўлади. Ҳар бир мурожаат учун алоҳида ваколатли органларга ташриф буюриши, такроран ариза бериши талаб этилмайди;

- 2023 йил 1 январдан фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилишни назарда тутувчи “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилди;

“Юридик ёрдам” ахборот тизимида:

• адвокатлар электрон реестри ва адвокатларнинг шахсий электрон кабинети шакллантирилди;

• адвокатлик ордерини махсус QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш йўлга қўйилди;

• ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинди;

• адвокатларнинг онлайн малака оширишини ташкил этиш ва малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон шаклда бериш тартиби жорий этилди;

• адвокатлик тузилмаларидан статистик маълумотларни анъанавий шаклда йиғиш бекор қилиниб, статистик маълумотлар автоматик равишда умумлаштирилади.

Шу билан бирга, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун Сенат томонидан маъқулланди. Ушбу Қонунга кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам жиноят ишлари билан бир қаторда, фуқаролик, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича ҳам кўрсатилиши, давлат ҳисобидан адвокатларни ишга жалб этиш инсон омилисиз, электрон тартибда тасодифий танлаш йўли билан аниқланиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, адвокатларнинг далилларни тўплаш ва суд процессидаги ваколатлари кенгайтирилиб, адвокатларга экспертиза тайинлаш ва эксперт хулосасини суд материалларига қўшиб қўйилишини сўраш ҳуқуқи берилди.

Шу билан бирга, 2023 йил 1 июнда Вазирлар Махкамасининг 226-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ушбу Низом билан адвокатлик гувоҳномаларининг QR-код қўйилган ID-карта шаклидаги янги намунаси тасдиқланди.

QR-кодни сканерлаш орқали адвокатнинг адвокатлик гувоҳномаси ким томонидан берилганлиги, адвокат мақоми, адвокат фаолият юритаётган адвокатлик тузилмасининг номи, адвокатнинг ихтисослиги, лицензия рақами ва берилган санаси аниқланади.

Бунда адвокатнинг ихтисослиги ва фаолият юритадиган тузилмаси ўзгарганда гувоҳномани қайта расмийлаштириш талаб этилмайди.

Шунингдек, адвокатлик гувоҳномасини олиш учун фақатгина электрон мурожаат қилишнинг ўзи кифоя қилади (талабгордан ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди).

• адвокатлик гувоҳномасини олиш учун электрон шаклда мурожаат қилинади;

• агарда адвокат адвокатлик тузилмасини янги ташкил этган бўлса, адвокатлик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилиши талаб этилмайди. Унга гувоҳнома автоматик тарзда композит хизмат кўрсатиш йўли билан берилади;

• адвокатлик гувоҳномасини гувоҳнома берувчи органга бормасдан туриб олиш мумкин бўлади;

Бунда адвокатлик гувоҳномаси адвокатнинг хоҳишига кўра адвокатлик тузилмасининг манзилига куръерлик хизмати орқали юборилади.

Киритилди: 17:40 06.06.2023. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!