Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Адлия тадбиркор манфаатини ҳимоя қилди

Адлия тадбиркор манфаатини ҳимоя қилди

Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан "Ўзйўлкўприк” кластерининг Сирдарё филиали давлат муассасаси устидан "Транс имкон сервис” МЧЖ раҳбарининг мурожаати қонунчилик талаби асосида ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, тарафлар ўртасида транспорт ва механизм хизмати кўрсатиш, ижара шартномаси, транспорт ва механизм хизмати кўрсатиш ва автотранспорт воситасини ижарага бериш бўйича қатор шартномалар тузилган ҳамда ушбу шартномаларга асосан “Транс имкон сервис” МЧЖ томонидан хизматлар белгиланган муддат ва шартларда бажарилган, бироқ “Ўзйўлкўприк” кластерининг Сирдарё филиали томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмасдан, ўтган даврда 207 272 090 сўм қарздорлик вужудга келган.

Тадбиркор қарздорликни сўндириш бўйича муассаса маъмуриятига оғзаки ва ёзма равишда бир неча маротаба мурожаат қилган ҳамда талабнома юборган бўлишига қарамасдан амалий натижа бўлмаган.

Шунингдек, 207 272 090 сўмлик қарздорлик масаласида солиштирма далолатнома ҳам имзоланган.

Ачинарлиси, мазкур қарздорлик тўланмасдан келинаётгани оқибатида тадбиркор моддий зарар кўрган ҳамда ишчи- ходимларига ўз вақтида иш ҳақи тўлаш имконияти бўлмаган, боз устига солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳам муаммолар юзага келган.

“Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида шартнома тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт эканлиги кўрсатилган.

Шунингдек, ушбу қонуннинг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

Юқоридагиларга асосан адлия бўлими томонидан “Транс имкон сервис” МЧЖ манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Қайд этилганларга асосланиб, мазкур даъво аризаси қисман қаноатлантирилди. Суднинг ҳал қилув қарори билан “Ўзйўлкўприк” кластерининг Сирдарё филиали давлат муассасаси ҳисобидан “Транс имкон сервис” МЧЖ фойдасига 77 272 090 сўм асосий қарз ва 15 000 000 сўм пеня, шунингдек, Республика бюджетига 2 318 162,7 сўм миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди.

Киритилди: Бугун 10:23. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!