Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Adidas Германия терма жамоаси мухлисларига 44-рақамли либос сотиб олишни тақиқлади

Adidas Германия терма жамоаси мухлисларига 44-рақамли либос сотиб олишни тақиқлади

Adidas компанияси иккинчи жаҳон уруши пайтида фашистларнинг SS (Schutzstaffel) бўлинмалари томонидан қўлланилган белгига ўхшашлиги сабабли футбол мухлисларига Германия терма жамоаси либосига 44-рақамни буюртма беришни тақиқлади.

SS 1925 йил Адольф Гитлер томонидан ташкил этилган бўлиб, миллий социалистик ташкилот фашистлар даврида террор ва ваҳшийлик органи бўлиб хизмат қилган.

Adidas Германия терма жамоаси мухлисларига 44-рақамли либос сотиб олишни тақиқлади

Adidas матбуот котиби компания зўравонликларга қарши эканлигини билдириб, 44-рақамга буюртма беришни имкон қадар тез блоклашини маълум қилди.

Adidas Германия терма жамоаси мухлисларига 44-рақамли либос сотиб олишни тақиқлади

Шунингдек, 4-рақам учун муқобил дизайн ишлаб чиқилади. Аввалроқ ушбу рақамда Жонатан Та ҳаракат қилган ва либосдаги бу тасвир интернетда танқид қилинган.

Киритилди: 22:47 02.04.2024. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!