Бугун 15 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Адҳам Икромов: “O‘zLiDeP етакчи партия бўлиб қолишини истасак, аниқ амалий ишларга эътиборни янада кучайтиришимиз керак”

Адҳам Икромов: “O‘zLiDeP етакчи партия бўлиб қолишини истасак, аниқ амалий ишларга эътиборни янада кучайтиришимиз керак”

Сўзга чиққан партиядошларимиздан бири кейинги йилларда юз бераётган беқиёс янгиланишлар хусусида гапириб, “Президентимизнинг довюрак сиёсати туфайли” деган жумлани ҳам тилга олди.

Дарҳақиқат, юртбошимизнинг шижоати, қатъияти ва журъати шарофати билан барча жабҳаларда жаҳон жамоатчилиги эътироф этаётган катта муваффақиятларни қўлга киритяпмиз. Жумладан, ғоят қисқа муддат ичида мамлакатимизда тадбиркорлар сафи икки баробар кўпайди. Ижобий ўзгаришларда партиямизнинг ҳам муайян ҳиссаси борлиги қувонарли. Нима учун сафдошларимиз, хайрихоҳларимиз кун сайин ошиб боряпти?  Фикримча, бунинг асосий сабабларидан бири шуки, O‘zLiDeP ўз фаолиятида давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” принципига таяняпти. Партия “Тадбиркорлик ривожланишига тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига тўсқинлик қилиш деб баҳоланади” деган тамойилга узлуксиз амал қиляпти. Ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни яхшилаш, хусусий мулк ҳимоясини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият қаратяпти. Шу билан бирга партия халқаро либерал-демократик ҳаракатнинг жамият ва давлат хусусий мулкни ҳимоя қилиш тамойилларига асосланган мамлакатлардагина тараққиёт кузатилади, деган фикрини қўллаб-қувватлаяпти. Шунингдек, сиёсий куч эркин бозор ғояларига асосланган иқтисодиёт мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишга кўмаклашади, деган фикрда собитдир. Энг муҳими, баъзан қанчалик қийин бўлмасин, O‘zLiDeP ўз ғоя ва мақсадларини изчиллик билан ҳаётга татбиқ қиляпти. Рост, ғолибликни қўлга киритиш осон эмас. Лекин музаффарлик мақомини сақлаб қолиш ундан-да мушкул. Шу маънода O‘zLiDeP етакчи партия бўлиб қолишини истасак, аниқ амалий ишларга эътиборни янада кучайтиришимиз керак.       

Адҳам ИКРОМОВ,

Ўзбекистон савдо-саноат

палатаси раиси,  O‘zLiDeP

Сиёсий Кенгаши аъзоси

Киритилди: 12:37 09.11.2019. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!