Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Аччиқ овқат умрни узайтирадими?

Аччиқ овқат умрни узайтирадими?

Буни тажриба ўтказган хитойлик олимлар исботлаб берди.

7 йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган ярим миллион хитойликлар кузатилиб борилди. Кўнгиллилар икки гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳдагилар ҳафтасига 3 марта аччиқ овқат, иккинчи гуруҳдагилар эса аччиқ овқатдан ташқари ҳамма нарсани истеъмол қилди. Натижада биринчи гуруҳдаги кишиларда ўлим даражаси иккинчи гуруҳга нисбатан 14 фоизга паст бўлди.

Гап шундаки, қалампир таркибида махсус капсаицин моддаси мавжуд. Айнан у қалампирга ўткирликни беради. Капсаицин танадаги қувонч гормони - эндорфин ишлаб чиқаришни осонлаштиради.

Шунингдек, капсаицин саратон ҳужайраларини ўлдиради. У митохондриялар (ёнилғи баклари вазифасини бажарадиган органик бирикмалар)ни қийнаб қўйиб, ҳақиқатда саратон ҳужайраларини энергиядан маҳрум қилади. Соғлом ҳужайралар эса бундан зарар кўрмайди.

Киритилди: 22:58 13.09.2025. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!