Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Абу Сахий»даги автотураргоҳда автомобиль ёниб кетди

A A A
«Абу Сахий»даги автотураргоҳда автомобиль ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда «Абу Сахий» савдо марказидаги кўпқаватли автотураргоҳда автомобиль ёниб кетгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 27 октябрь куни соат тахминан 6:52 ларда «TASHKENT TRADE CENTER» (АБУ САХИЙ) савдо маркази ҳудудида жойлашган кўп қаватли автотураргоҳнинг 5-қаватида содир бўлган.

Ёнғин юзага келишига автоуловининг двигатель қисмида техник носозлик оқибатида қисқа туташув сабаб бўлган. Натижада, автоулов капот остидаги электр симларида ёнғин келиб чиққан.

«Мазкур ҳолат корхона Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан соат 7:10 ларда бартараф этилди. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жарохати етмаган, шунингдек, бино ва атрофдаги бошқа автоуловларга ҳам зарар етказилмаган», дейилади «Абу Сахий» савдо маркази матбуот хизмати хабарида.

Киритилди: 11:28 27.10.2022. Ўқилди: 2210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!