Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Абитуриентларга 5тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади

Абитуриентларга 5тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади

Президент “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Белгиланишича, 2021/2022 ўқув йили қабулида:

  • абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 2 000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади;
  • Самарқанд вилояти Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда таълим тизимида кадрлар қўнимсизлигини камайтириш мақсадида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида педагогика йўналишлари бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан мазкур туман учун қўшимча 100 та давлат гранти асосидаги мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилади;
  • абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
  • абитуриентларга рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш бўйича қўшимча имконият берилади.
Киритилди: 14:17 24.06.2021. Ўқилди: 1613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!