Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Абдурауф Бўриевга Испания ва Грециядан қизиқиш бор

Абдурауф Бўриевга Испания ва Грециядан қизиқиш бор

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби таянч ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриевга Европадан қизиқиш бўлмоқда.

Хабарларга кўра, 22 ёшли футболчини Грециянинг "АЕК" ва Испаниянинг "Андорра" (Сегунда клуби) ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

Бўриев ҳозирда Transfermarkt порталида 500 минг еврога баҳоланган. Унинг "шерлар" билан шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган.

Бўриев жорий мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушиб, гол ёки голли узатма бермади.

Киритилди: 12:51 15.07.2025. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!