Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусановнинг “Кристал Пэлас”га қарши муҳим ўйиндаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?

Абдуқодир Ҳусановнинг “Кристал Пэлас”га қарши муҳим ўйиндаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?

Англия Премьер Лигасининг 31-тури доирасидаги қолдирилган учрашувда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни қабул қилди. Беллашув 3:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Ушбу баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” асосий таркибида майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Ҳусанов ўйин давомида 112 марта тўп билан муомала қилди. Ҳимоячи жами 98 та узатманинг 94 тасини аниқ амалга оширди (94 фоиз аниқлик). Шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячи 3 марта узоқ масофага узатма берди ва уни аниқ ижро этди. Sofascore портали Абдуқодирнинг ҳаракатларини 7,3 балл билан баҳолади.

Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги кўрсаткичлари:

Ҳимоявий ҳаракатлар: 4 та;
Тозалашлар: 2 марта;
Ҳаводаги курашлар: 1 та (муваффақиятли);
Тўпни қайтариб олиш: 2 марта;
Хавфли вазиятни бартараф этиш: 2 марта

“Манчестер Сити” сафида иккита голли узатмага муаллифлик қилган Фил Фоден учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Sofascore томонидан англиялик футболчининг ҳаракатлари 9,0 баллга лойиқ кўрилган бўлса, “шаҳарликлар”нинг учинчи голини киритган Савинё – 7,7 балл, иккинчи гол муаллифи Омар Мармуш ва дарвозабон Жанлуижи Доннарумма – 7,3 балл, ҳимояда ишончли ўйин намойиш этган Марк Гехи эса 7,9 балл олди.

Абдуқодир Ҳусановнинг “Кристал Пэлас”га қарши муҳим ўйиндаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?

Ушбу натижадан сўнг АПЛ чемпионлиги учун курашаётган “Манчестер Сити” турнир жадвалида 77 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Айни дамда Хосеп Гвардиола шогирдлари ва мусобақа пешқадами — Лондоннинг “Арсенал” клуби ўртасидаги фарқ 2 очкони ташкил қилмоқда.

“Шаҳарликлар” АПЛ доирасидаги навбатдаги учрашувини 19 май куни сафарда “Борнмут”га қарши ўтказса, “Арсенал” худди шу куни “Бёрнли”ни қабул қилади.

Киритилди: Бугун 09:04. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!