Абдуқодир Ҳусановнинг агенти Ғайрат Ҳасбиуллин "Манчестер Сити" ҳимоячиси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосига "Ланс"га ўтишидан аввал қайси Россия клублари қизиққани ҳақида гапириб берди.
— Баҳорда Юрий Сёмин билан суҳбатлашганимда, у собиқ СССР ҳудудидан етишиб чиққан бундай иқтидорни россиялик скаутлар қандай қилиб пайқамай қолганидан ҳайратда эди.
— Улар пайқашган, шунчаки Қодирнинг ўзи Россия Премьер-лигасини танламаган. "Сочи"дан ташқари — бу ҳақда аниқ биламан — уни яна "Алания" ҳам истаган, ўша пайтдаги спорт директори Тимур Демуров уни олиб келмоқчи бўлган. У ўзбекистонлик кўплаб футболчиларни топган.
— Аммо улар Ҳусановни у минскнинг "Энергетик-БГУ" клубида ўйнаётган пайтда исташган. Ўзбекистонда эмас.
— У пайтда уни ҳеч ким билмасди. У 17 ёшида Беларусга кетган, ҳатто "Бунёдкор"нинг ўринбосарлар таркибида ҳам ўйнамаганди. У бошидан Европани орзу қилган.
Менимча, агар ўша пайтда бирор Россия клуби уни истаганда ҳам, Қодир йўқ деб жавоб берарди. Ўзбекистонлик ёш ўйинчилар ҳозир Россия чемпионатига интилмаяпти — бунга изоляция ҳам сабаб бўлмоқда. Юксак мақсадларни кўзлаганлар дарҳол Европага кетишга ҳаракат қилади, – деди Ғайрат Ҳасбиуллин.