"Ланс"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов АПЛга йўл олиши мумкин.
Лондоннинг "Арсенал" клуби Франция чемпионатининг 20 ёшли юлдузини нишонга олган.
Қайд этилишича, "Ланс" ҳимоячиси тезлиги ва совуққонлиги бўйича Виллиам Салибага таққосланмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 9,2 миллион евро турадиган Ҳусанов "тўпчилар"нинг келажакдаги мақсадига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ўтган йили ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Арсенал"га қарши ўйин ўтказган.