Бугун 23 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилган ўйинда «Манчестер Сити» «Ньюкасл Юнайтед»га ютқазди (ВИДЕО)

Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилган ўйинда «Манчестер Сити» «Ньюкасл Юнайтед»га ютқазди (ВИДЕО)

Англия Премьер-лигасининг 12-турида «Ньюкасл Юнайтед» ва «Манчестер Сити» жамоалари тўқнаш келишди. Мазкур баҳсда «қарғалар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

63-дақиқада Харви Барнс мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада Рубен Диаш ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада эса Барнс дубль қайд этди.

Абдуқодир Ҳусанов кечаги баҳсда захирада қолди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ньюкасл Юнайтед» 15 очко билан Англия чемпионатининг юқори дивизиони турнир жадвалида 14-ўринга кўтарилди. «Манчестер Сити» эса 22 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда «Ньюскал» 29 ноябрь куни меҳмонда «Эвертон»га қарши майдонга тушади. «Шаҳарликлар» эса шу куни ўз майдонида «Лидс Юнайтед»ни қабул қилади.

Англия — Премьер-лига. 12-тур
Ньюкасл Юнайтед — Манчестер Сити — 2:1
Голлар: 1:0 — Барнс, 63', 1:1 — Диаш, 68', 2:1 — Барнс, 70'

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!