Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?

Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?

Бугун "Манчестер Сити" АПЛнинг 3-турида сафарда "Брайтон" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Баҳснинг 85-дақиқасида "шаҳарликлар" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов мушакларидан жароҳат олди ва алмаштирилди.

Ҳамюртимиз эртага "Манчестер Сити" қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтади ва жароҳат қанчалик жиддий эканлиги аниқлаштирилади.

Тиббий кўрик натижасига қараб Ҳусановнинг "CAFA Nations Cup-2025" мусобақасида иштирок этиши ойдинлашади.

Киритилди: 23:38 31.08.2025. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!