Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Абдулла Тангриев катта спортга қайтади

A A A
Абдулла Тангриев катта спортга қайтади

Жорий йилнинг 9—11 ноябрь кунлари дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси ўтказилади. Мусобақада 2016 йилда фаолиятини якунлаган Абдулла Тангриевнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда, деб ёзади Turon 24 АА.

Тангриев 2020 йилда Токио олимпиадасида иштирок этмоқчи. Унинг сўзларига кўра, Тошкент Гран-приси ушбу мусобақа учун лозим бўлган муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.

Маълумот учун, Тошкент Гран-присида 52 мамлакатдан 417 нафар спортчи иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли спортчи охирги марта Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларида иштирок этганди.

 

Киритилди: 11:40 24.10.2018. Ўқилди: 2692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар