Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида «Янги Ўзбекистон» университетида устоз ва мураббийлар билан учрашув ўтказмоқда. Давлатимиз раҳбари мазкур даргоҳ таълим тизимига янгича руҳ ва мазмун олиб киришини таъкидлаб, барча педагогларни касб байрами билан табриклади.
Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев таълим тизимининг барча бўғинларидаги илғор педагогларни рағбатлантириш учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этишни таклиф қилди.
“Ушбу мукофотни ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган жадид бобомиз Абдулла Авлоний номи билан атасак”, — деди Президент.