Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида қандай таклифларни илгари сурди

A A A
Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида қандай таклифларни илгари сурди

12 ноябр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференция форматида навбатдаги мажлиси бошланди. Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Ўзбекистон бош вазирининг нутқидан асосийси:

🔹Бу йил МДҲ 30 йилга тўлади. Тарихан қисқа вақт ичида Ҳамдўстлик ҳамкорликнинг муҳим кўп томонлама платформасига айланди.

🔹Ўзбекистон 2022-йилда саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишни таклиф қилмоқда. Келгуси баҳорда республика МДҲ саноат кооперацияси форуми ва кўргазмасини ўтказишни режалаштирмоқда.

🔹Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл магистрали МДҲ транзит салоҳиятини оширади.

🔹МДҲга аъзо давлатлар меҳнат мигрантларининг сертификатларини ўзаро тан олишлари керак.

🔹Туризмни тиклаш учун МДҲ давлатларининг соғлиқни сақлаш тизимларини мувофиқлаштириш зарур. Ҳамдўстлик ҳудудида санитария чекловларини ҳисобга олган ҳолда эркин ҳаракатланиш зонасини яратиш мумкин.

Киритилди: 16:39 12.11.2021. Ўқилди: 2492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар