Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Абдулазиз Камилов Сайфуддин Абдуллага табрик йўллади

A A A
Абдулазиз Камилов Сайфуддин Абдуллага табрик йўллади

2022 йил 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Малайзия Ташқи ишлар вазири Сайфуддин Абдуллага икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.

Табрикда сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириш учун мустаҳкам пойдевор яратилгани таъкидланади.

Томонлар халқаро ташкилотлар доирасида яқин ва конструктив ҳамкорликни йўлга қўйгани алоҳида қайд этилади.
Ўзбекистон-Малайзия ўртасидаги муносабатлар томонларни қизиқтирган барча соҳаларда янада чуқурлашишига ишонч билдирилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюциясини Малайзия қўллаб-қувватлаган ва унинг ҳаммуаллифларидан бири бўлган.

Киритилди: 13:52 21.02.2022. Ўқилди: 2277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар