Москванинг ЦСКА клуби бугун РПЛ 1-турида "Оренбург" майдонига сафар қилади.
Маълумотларга кўра, "ҳарбийлар"нинг ўйин учун қайдномасига Аббосбек Файзуллаев киритилмаган. У жамоанинг Оренбургга сафар қилган ўйинчилари орасида йўқ.
Аввалроқ, миллий терма жамоамиз вингери Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клубига ўтишга яқин эканлиги айтилган эди.