ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаев Россия Суперкубогидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди. "Қизил-кўклар" "Краснодар"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида 8-марта совринни қўлга киритди.
Файзуллаев ўзи учун жамоа таркибидаги иккинчи соврин муҳимми ёки терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқишими, деган саволга жавоб беришга қийналди.
"Жаҳон чемпионатига чиқиш - тарихий воқеа. Аммо ЦСКА билан 2 та соврин ҳам мен учун жуда муҳим. Мен буни таққосламаган бўлардим, ҳар бир воқеанинг ўз қадри бор," - дея Файзуллаевнинг сўзларини келтиради "Чемпионат."