Ўзбекистон миллий жамоаси вингери Аббосбек Файзуллаев терма жамоа машғулотларига қўшилди. У бугунги машғулотлар олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Ҳозирги ҳолати ҳақида
«Ҳолатим яхши. Тикланиб олдим, чунки ҳали ўйнаганимизга ҳам кўп бўлмаганди. Мураббийлар билан келишиб таваккал қилмасликка қарор қилдик. Кейинги ўйинга тайёр».
Кечаги ўйин ҳақида
«Қийинчилик бўлиши табиий, чунки осон ўйиннинг ўзи йўқ. Қизил карточка ҳам таъсир қилди, чунки унгача устунлик бизда эди. Муҳими 3 очко».
Кейинги ўйин ҳақида
«Худо хоҳласа, ғалаба учун майдонга чиқамиз ва кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз».
Туркияга мослашиш ҳақида
«Мослашиш қийин бўлмади. Унинг асосий сабаби - олдимда Элдор ака бор. Бирга мослашиб кетиш қийинчилик туғдирмади. Жамоа ҳам бизни яхши қабул қилди».