Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

93 маротаба қоида бузган COBALT жарималари ундирилди

93 маротаба қоида бузган COBALT жарималари ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Амударё тумани бўлими ва Йўл патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқаронинг жарималари ундириш мақсадида рейд тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Тадбирларнинг бирида ўз бошқарувидаги “COBALT” русумли автотранспорт воситасини бошқариб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли, жами 37,3 млн. сўмлик 93 та маъмурий жарималар қўлланилган фуқаро А.Р.нинг яшаш манзилига борилиб, унга тегишли автотранспорт воситаси хатловга олиниб, электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотилиши ва сотувдан тушган пул маблағлари давлат бюджетига ўтказилиши ҳақида тушунтирилган.

Шундан сўнг қоидабузар ўзига нисбатан қўлланилган жами 37,3 млн. сўмлик 93 та маъмурий жарималарнинг барчасини шу куннинг ўзида махаллий банкда тўлаган.

Ҳозирда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималарни ундириш ишлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 17:55. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!