18-22 июнь кунлари 9 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши хавфи бор. «Ўзгидромет» фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра 18-21 июн кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача, 20-21 июнда эса 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.
18-19 июнда Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
20-22 июнда Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ва айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.
18-22 июн кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.