Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шольц Германия ёрдамга қанча аскар юбориши мумкинлигини айтди

Шольц Германия ёрдамга қанча аскар юбориши мумкинлигини айтди

35 мингга яқин немис ҳарбийлари фавқулодда вазият юзага келганда иттифоқчиларга тезда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц Латвияда Болтиқбўйи мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади ОАВ.

У Болтиқбўйи мамлакатларидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият “таранглигича қолаётганини” таъкидлади ва икки йил аввал Германия Эстония, бу йил эса Латвия ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш вазифасини ўз зиммасига олганини эслатди. Бундесвер Литвада ҳам бригадани жойлаштиради.

Шольцнинг сўзларига кўра, Германия Украинадаги жанговар ҳаракатларга изчил жавоб беришга муваффақ бўлди ва Бундесвер Шимолий-Шарқий ва Марказий Европани ҳимоя қилишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

“Деярли 35 минг немис аскари фавқулодда вазият юзага келганда иттифоқчиларимизни тезда қўллаб-қувватлашга тайёр”, — деди канслер.

Шольц Германия "НАТО ҳудудининг ҳар квадрат сантиметрини" ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Киритилди: 06:07 07.05.2024. Ўқилди: 5022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!