Хитой раҳбари Си Цзиньпин Ғарбнинг Россия билан ҳамкорлик борасидаги танқидларидан ғазабланди. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг Хитой раҳбарини Украина масаласида Москвага босим ўтказишга ишонтиришга уриниши муваффақиятсиз тугади.
Нашрнинг таъкидлашича, Хитой раҳбари бу танқидга, шунингдек, ушбу инқироздан учинчи давлатлар обрўсига путур етказиш ва “совуқ уруш бошлаш” учун жавобгарликни ўз зиммасига юклаш баҳонаси сифатида фойдаланишга кескин қарши чиқди.