Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

8 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди

A A A
8 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди

Риштон туман ички ишлар бўлимида пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб келаётган назоратдаги шахслар ўртасида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ва сайёр суд йиғилиши ўтказилди.

Суд жараёнида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўташ давомида ҳақиқатдан ҳам меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, жазо ўташ тартиб-қоидаларига риоя қилган, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ амал қилганлиги учун Риштон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг тақдимномасига асосан турли муддатларга ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазолари тайинланган 8 нафар шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

2 нафар маҳкум эса ўзига тегишли хулоса чиқармай, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги сабабли оғирроқ жазога, яъни, озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Киритилди: 15:28 22.09.2022. Ўқилди: 1383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!