Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

8,6 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилгани аниқланди

8,6 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 8,6 млрд сўмлик давлат харидида амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда ҳаракат қилингани аниқланди.

Бухоро тиббиёт институти буюртмачилигида бошланғич қиймати 8,6 млрд. сўмлик “ақлли иссиқхона қуриш хизмати кўрсатиш” юзасидан ўтказилган давлат харидида қатор қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани маълум бўлди.

Ўрганиш давомида ушбу танловда иштирокчилар учун рақобатни сунъий равишда чекловчи шартлар киритилгани, танлов ҳужжатларида акс этган талаблар асосида таклифлар тўлиқ ва холис баҳоланмагани, шунингдек, баҳолаш жараёнида қатор хатоликларга йўл қўйилгани тасдиқланди.

Қайд этилган ҳолат юзасидан Агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 12:00 21.08.2025. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!