"Бавария" янги ҳужумчи масаласида олдинга силжишга эришди. Transfer News Live нашрининг журналист Тоби Альтшеффлга таяниб хабар беришича, Мюнхен гранди Луис Диас билан 4 йиллик шартнома шартлари бўйича келишиб олган. Битим ёпилган тақдирда колумбияликнинг маоши бир мавсум учун 14 миллион еврони ташкил этади.
Тез орада "Бавария" ва "Ливерпуль" Луис Диаснинг трансфери бўйича музокара ўтказади.
Нуфузли "Transfermarkt" портали 28 ёшли Диасни 70 миллион еврога баҳоламоқда. "Ливерпуль" сафида колумбиялик футболчи 148 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урган ва шерикларига 23 та голли узатма берган.