Фуқаро А.Н.нинг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлимига қилган мурожаатига асосан, туман прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида И.И. Учқўрғон туман ҳудудидан туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан иссиқхона ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 0,70 гектар суғориладиган экин ер майдонини 70 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.