Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

7 соатдан кам ухлаш юрак хуружи хавфини оширади

7 соатдан кам ухлаш юрак хуружи хавфини оширади

Турк кардиологи Серкан Қаҳраманнинг айтишича, кечаси 7 соатдан кам ухлайдиган одамларда қон томирларининг тиқилиши, юрак хуружи ва юрак етишмовчилиги хавфи кескин ортади.

Унинг маълум қилишича, дунёнинг ҳар учинчи ахолиси қандайдир кўринишдаги уйқу бузилишига дуч келади ва бу юрак-қон томир саломатлигига бевосита таъсир қилади. Чуқур уйқу фазаси етарли бўлмаса, қон босими ва юрак уриш тезлиги тушмайди, юрак эса тўлиқ тикланиш имконини йўқотади.

Қаҳраманнинг таъкидлашича, диабет, гипертония, семириш, юқори холестерин ва чекиш каби хавф омиллари билан бирга ночор уйқу юрак хуружи ва аритмия эҳтимолини янада оширади. Унинг сўзларига кўра, кечаси 7 соатдан кам ухлайдиганлар ўртасида юрак хуружи хавфи анча юқори.

Мутахассис яхши уйқу учун қуйидагиларни тавсия қилади:

  • кечаётишни кечга қолдирмаслик (23:00 дан кейин уйқу сифати бузилади);

  • ёғли ва шўр овқатлардан, кофеин ва спиртли ичимликлардан воз кечиш;

  • кунига етарли жисмоний фаолликка риоя қилиш;

  • ҳар куни бир вақтда ухлаш ва уйғониш одатига риоя этиш.

Шифокорнинг огоҳлантиришича, кечаси нафас қисилиши билан уйғониш юрак хасталикларининг жиддий белгиси бўлиши мумкин.

Киритилди: 14:57 02.12.2025. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!