Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 37396 нафарга етди.
Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларида учта қирғин содир этиб, 24 нафар фаластинликни ўлдирди. Бундан ташқари, яна 71 киши жароҳатланган, дейилади хабарда.
Шундай қилиб, Исроилнинг 7 октябрдан бери давом этган ҳужумлари пайтида қурбон бўлганларнинг умумий сони 37 396 нафарга, ярадорлар эса 85 523 нафарга етди, дея қайд этди Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди департамент.