Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

"7+" нима дегани?

"7+" нима дегани?

Дарс қилиш мақсадида телевизорни ўчиришга чоғланган етти ёшли ўғлим экран бурчагидаги "7+" белгисига ишора қилиб, мени саволга тутди:

– Дада, телевизоримиз экранида шунақа рақамлар пайдо бўлиб қоляпти. Нима бу?

– Бу кўрсатув ва фильм етти ёшдан катталар учун, ёш болалар эса "Болажон"ни кўрсиндегани, – дедим.

Аммо ўғлимнинг юз ифодасидан билдимки, бу унинг саволига анчайин тўмтоқ жавоб эди.Ўзимда эса баъзи мулоҳазалар пайдо бўлди...

Маиший ва ахборот имкониятларимизнинг ортиб бораётгани баъзида ўзлигимизга,маънавиятимизга пинҳона таҳдид солаётгандек. Хусусан, "омма­вий маданият"тарғиботчилари ахлоқсизлик ғояларини ёшлар онгига сингдиришда телевидение,интернет ва бошқа коммуникация технологияларидан муҳим восита ўрнидафойдаланаётгани бунга яққол мисол.

2017 йил 8 сентябрда қабул қилинган "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчиахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун айни шу каби салбий ҳолатларга йўлқўймаслик, уларнинг олдини олишга қаратилгани билан муҳим бўлди.

Мазкур қонуннинг болаларнинг соғ­лиғига зарар етказувчи ахборотни таснифлаш ҳамдаахборот маҳсулотининг ёшга доир таснифи 3-бобда батафсил ёритилган. Хусусан, ўзжонига қасд қилиш, болаларда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандликвоситаларини истеъмол қилиш, ота-онага ҳурматсизлик, оилавий қадриятларни инкорэтувчи, порнографик хусусиятга эга бўлган ахборотлар болалар ўртасида тарқатилишитақиқланган ахборот маҳсулотлари жумласига киритилган. Ёшга доир тоифа белгисиунинг намойиши бошлангандан сўнг ҳамда ҳар бир реклама танаффусидан кейинэкраннинг бурчагида камида саккиз сония давомида намойиш қилиниши лозим. Аммоайрим телеканаллар ҳанузгача бундай қоида талабларига эътиборсиз экани тушунарсизҳолат.

Шунингдек, қонунда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи уни болаларнинг ёштоифаларидан бирига киритиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.Телеканалларда "0+, 7+, 12+, 16+, 18+" каби эслатмалар катта ёшдаги томошабинни,хусусан, ота-оналарни сергак торттириши лозим. Экранда "7+" ёзуви пайдо бўлдимидемак, кўрсатув ёки фильмда етти ёшдан кичик фарзандингиз кўриши мумкин бўлмаганкўриниш мавжуд.

Айрим телеканаллар ва интернет тармоқларида турли ғайриодатий ҳаракатлар,шафқатсизлик тарғиб қилинган видеороликларнинг  намойиш этилиши ва ундан ёшларсалбий кўникма ҳосил  қилиши, ҳатто уни амалда синаб кўриш ҳолатлари учрамоқда.Оқибатда ўта шаф­қатсиз ва жамият учун хатарли жиноятлар пайдо бўляпти, турлиижтимоий тармоқларнинг маълумотларни сараламасдан тақдим қилаётгани эса баъзиёшларни киберқаҳрамон бўлишга ундаши шубҳасиз. 

Афсуски, расмий ахборот манбалари, хусусан, давлат телеканаллари ҳам бевосита, баъзанэса билвосита бу ғаразгўйларнинг тегирмонига сув қуяётгандек. Хусусан, сўнггипайтларда телевидениеда "жиноят ва жазо" рукни остида берилаётган кўрсатувларшафқатсизлик, зўравонлик каби фактлар билан намойиш этилаётгани кўп учрайди.Албатта, бу ҳолатда таъсирчанликни ошириш, жиноятчиликнинг ёмон оқибатлариникўрсатиб бериш мақсад қилинган.

Аммо шуни ҳам назардан қочирмаслик керакки, телевизор қаршисида ҳали онгу шууришаклланиб улгурмаган, ҳаётий кўникмаларга эга бўлмаган ёшлар бор. Бу айримҳолатларда инсон руҳиятига салбий таъсир қилиши, ҳатто яхши мақсадда тайёрланганкўрсатувнинг тескари натижа беришига сабаб бўлиш эҳтимоли катта.

Сулаймон МАРДИЕВ.

Manba: zarnews.uz

Киритилди: 15:52 10.12.2018. Ўқилди: 3795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!