Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

66-Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

66-Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Австралияда бўлиб ўтаётган 66-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани қўлга киритди.

Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Терма жамоа умумий ҳисобда 4 та кумуш, 1 та бронза жами — 5 та медални қўлга киритди.

Ғолибларимиз билан қуйида танишинг:

  • Элбек Зоҳиджонов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
  • Асадбек Бобоқулов – «Артель Течниcал Счоол» НТМнинг 11-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
  • Расулбек Ғаффоров – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
  • Беҳруз Элмуродов – Миришкор туман 21-мактаб, 11-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
  • Озодбек Ахтамов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 11-синф ўқувчиси (бронза медаль),
  • Умарбек Убайдуллаев – Сергели туман ихтисослаштирилган мактаби, 7-синф ўқувчиси (Ҳоноурабле ментион).

Маълумот учун, ушбу нуфузли халқаро фан олимпиадаси совриндори бўлган ўқувчилар қуйидагича тақдирланади:

2-ўрин учун:

  • ўқувчиларга — 562 млн 500 минг сўмдан (1 минг 500 баравар);

3-ўрин учун:

  • ўқувчиларга — 375 млн сўм (1 минг баравар).

Эслатиб ўтамиз:

Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоаси 2024 йилги Халқаро Математика Олимпиадасида жами 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Киритилди: 17:04 19.07.2025. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!