Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

65 миллиард доллар: АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётига сарфланган маблағи маълум бўлди

65 миллиард доллар: АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётига сарфланган маблағи маълум бўлди

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётига сарфланган маблағ 65 миллиард доллардан ошиб кетди, деб ёзмоқда Iran War Cost Tracker портали.

Ресурс маълумотларига кўра, операциянинг 59-кунида умумий харажатлар ушбу суммадан ошиб кетган. Шу билан бирга, харажатлар реал вақт режимида ўсишда давом этмоқда.

Қайд этилишича, операция АҚШга секундига тахминан 11,5 минг долларга тушади. Ҳисоб-китобга ҳарбий ходимларни сақлаш, минтақага кемаларни ташиш ва бошқа тегишли харажатлар киритилган.

Ушбу портал маълумотларни реал вақт режимида янгилаб боради ҳамда шахсий таркиб ва минтақага ташланган кемаларни таъминлаш, шунингдек, бошқа турдаги харажатларни қоплаш учун зарур бўлган маблағларни ҳисоблаб боради.

Ҳисоб-китоб методикаси Пентагоннинг Конгрессга тақдим этган ҳисоботига асосланган бўлиб, унда дастлабки олти кун 11,3 миллиард долларга тушгани ва келгусидаги харажатлар кунига бир миллиард долларни ташкил этиши айтилган эди.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!