Бугун эрта тонг ХАМАС гаровга олинган ва ҳалок бўлган тўрт нафар аскарни топшираркан, Исроил кўплаб фаластинлик маҳбусларни қўйиб юборди, деб ёзди “Euronews” нашри.
Айни пайт Миср воситачилари ёрдамида Исроилга етказилган марҳумлар шахсини аниқлаш жараёни бошланган.
Юзлаб озод қилинган фаластинликни олиб кетаётган Қизил Хоч карвони Офер қамоқхонасидан Ғарбий Соҳилдаги Бейтуния шаҳрига йўл олди. Шу муносабат билан асирларнинг оила аъзолари, дўстлари, тарафдорлар йиғилган.