Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Сирдарё вилояти бошқармалар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.А ва Ш.Б. фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, унга 680 АҚШ доллари эвазига “В, С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаб беришни ваъда қилишиб, шундан 600 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.