Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

60 Халқаро Париж қишлоқ хўжалиги кўргазмасига старт берилди

60 Халқаро Париж қишлоқ хўжалиги кўргазмасига старт берилди

Бугун Ўзбекистон-Франция ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва аграр соҳадаги алоқалар бугун ёки кеча бошланган эмас, балки узоқ тарихга эга. Жумладан, Ўзбекистон олиб бораётган сиёсатининг Франция сиёсати билан монандлиги икки мамлакат учун ҳам манфаатли ҳамкорлик учун аҳамиятли.

📍Бинобарин, бунинг натижаси ўлароқ, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез таклифига биноан 26-27 февраль кунлари Парижда ўтказиладиган Халқаро Париж қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этиш учун Францияга ташриф буюрди.

🟢Ташрифнинг илк кунида, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Франция тараққиёт агентлиги (AFD) вакили Сандра Руллиер, Франция Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тадқиқот маркази (CIRAD) раҳбари Элизабет Мартин ва Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, атроф-муҳит ва глобал саломатлик бўйича таълим ва тадқиқот альянси «Agrenium» вакили Жером Бове билан учрашди.

Киритилди: 12:34 27.02.2024. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!