Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

5100 рақамидан юборилган СМС хабар юзасидан

5100 рақамидан юборилган СМС хабар юзасидан

Маълумки, Aдлия вазирлигининг юридик техникумларига қабул Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Жорий йилда Aдлия вазирлигининг юридик техникумларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш 2021-йил 1-августдан бошланади.

Шу сабабли Давлат тест маркази томонидан талабгорларни онлайн рўйхатга олиш тизимини тайёр ҳолга келтириш учун texnikum.dtm.uz сайти тест режимида ишга туширилиб, синовдан ўтказилмоқда.

Сайт тест режимида синовдан ўтказилаётган вақтда айрим фуқаролар texnikum.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилган ва уларга тасдиқловчи код ўрнига “ДКнинг 6-сонли баёни билан талабаликка тавсия этилдингиз” деган мазмундаги СМС хабар юборилган.

Қайд этиш керакки мазкур СМС хабар матни 2020-йилда фойдаланилган бўлиб, texnikum.dtm.uz сайтини синовдан ўтказиш учун турли хабарлар юбориб, текшириб кўрилаётган пайтда ҳам фойдаланилаётган бўлган.

Дтм Aхбороти👇
https://t.me/joinchat/LN2-mfApADc2ODNi

Киритилди: 16:44 21.07.2021. Ўқилди: 6303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!