Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтадиган ХХ Ёзги Осиё ўйинларида спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди.
Эътиборлиси, терма жамоа сафидан афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина ҳам жой олди. 51 ёшли спортчи навбатдаги йирик халқаро мусобақада ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Шунингдек, Александра Шевченко ва Дилдора Арипова ҳам Осиё ўйинларида юртимиз номидан иштирок этади. Спортчилар Элвира Ракова ва Андрей Маркелов қўл остида мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси: Оксана Чусовитина, Александра Шевченко, Дилдора Арипова.
Мураббийлар: Элвира Ракова, Андрей Маркелов.
Маълумот учун, ХХ Ёзги Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақада 45 та Миллий олимпия қўмитаси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Спортчилар 43 та спорт турининг 70 та йўналишида 468 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.