"Германия, Италия, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия Исроил ҳукуматининг Ғазо шаҳрини назоратга олишни кўзда тутувчи янги ҳужум амалиётини бошлаш қарорини қоралаб, қўшма баёнот эълон қилди" дея хабар бермоқда нашр.
"Бундай амалиёт Ғазодаги мавжуд фалокатли гуманитар вазиятни янада оғирлаштиради, гаровдагилар ҳаётини хавф остига қўяди ва тинч аҳолининг оммавий кўчирилишиюши хавфини оширади. Исроил ҳукумати эълон қилган режалар халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилишига олиб келиши мумкин", дейилади қўшма баёнотда.
Шунингдек, Германия, Италия, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари "ҳар қандай аннекция ёки аҳоли пунктларини кенгайтириш халқаро ҳуқуқни бузиши"ни қўшимча қилган.