2026 йилда мамлакатимизда илк бор 5 миллион тоннадан зиёд пахта хомашёси етиштирилиб, тарихий натижага эришилди.
Ҳосилдорлик – янги босқичда!
Сўнгги йилларда пахта ҳосилдорлиги гектарига 21 центнердан 56 центнерга етди. Жорий йилда қарийб 400 минг гектар майдонда ўртача ҳосилдорлик 70 центнерни ташкил этди. Салкам 70 минг гектарда эса ҳар гектардан 100–110 центнергача ҳосил олинди.
Бу натижага қандай эришилди?
🔹 Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси кучайтирилиб, олимларнинг илмий ишланмалари ва тавсиялари бевосита далаларга татбиқ этилди.
🔹 Серҳосил, маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос навлар ҳамда замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш кенгайди.
🔹 Илғор агротехник усуллар, экиш ва парваришлаш технологиялари такомиллаштирилиб, ҳар бир гектардан юқори ҳосил олишга эътибор кучайтирилди.
🔹 Сув тежовчи технологиялар жорий этилиши натижасида пахтачиликда сув сарфи 1990-йилларга нисбатан икки баравар камайди.
Замонавий техника – мўл ҳосил гарови!
Етиштирилган пахта ҳосилининг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ замонавий пахта териш машинаси ёрдамида атиги 30–35 кун ичида йиғиб олинди. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида механизациялашган терим даражаси 100 фоизга етди.
Фермерлар даромади – ислоҳотлар самараси!
Жорий йилда фермер хўжаликлари пахта етиштиришдан 13–14 триллион сўм соф фойда олиши кутилмоқда.
5 миллион тоннадан ортиқ пахта, юқори ҳосилдорлик ва замонавий механизация — Ўзбекистон пахтачилигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин натижасидир.
Келгуси йил учун мақсад янада юксак: серҳосил навлар, агродронлар, сув ва энергия тежовчи технологиялар ҳамда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиб, пахта ҳосилдорлигини ўртача 65–70 центнерга етказиш!