Куз-қиш мавсумида Фарғона водийсини бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан “Оҳангарон-Пунгон” магистрал газ қувурига янги қувур улаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 5-6 сентябр кунлари Андижон вилоятидаги айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
Аҳоли хонадонларига мазкур чекловлар киритилмайди ва уларни табиий газ билан таъминлаш давом эттирилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 5-6 сентябр кунлари Андижон вилоятидаги махсус автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолият кўрсатади.