Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

485 нафар директорликка номзод “Менежерлик ўқув курси”да сертификат ололмаган

485 нафар директорликка номзод “Менежерлик ўқув курси”да сертификат ололмаган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Менежерлик ўқув курси”да 1319 нафар директорликка номзодлар ўқитилиб, уларнинг 834 нафарига сертификат берилган. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгуси вазифалар ижросига бағишланган Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

Таъкидланишича, тизимдаги 210 444 нафар раҳбар ва педагог кадрлар малакаси оширилган. 5. 7 949 нафар стажёр-ўқитувчи касбий сертификатлаш, 190 минг нафар ўқитувчи янги тартиб асосида малака тоифаларини бериш синовларига жалб этилган.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда тизимдаги мавжуд камчиликлар ва амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳам атрофлича тилга олиб ўтилган. Хусусан, республикадаги айрим ҳудудларда, жумладан, Андижон, Жиззах, Самарқанд вилоятларида болаларни мактабгача таълимга қамров кўрсаткичлари йил бошига нисбатан сезиларли даражада тушганлиги танқид қилинган.

Шу сабабли йил якунига қадар мактабгача таълимга қамров даражасини 76 фоизга етказиш, янги ўқув йилидан бошлаб 1 300 та таянч мактаблар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, шу билан бирга “Касбий ривожланиш соати” ва “Касбий ривожланиш куни” тадбирлари ҳамда ментор-ўқитувчиларини ўқитиш ишларини тўғри ташкил қилиш бўйича масъуллар олдига аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Киритилди: 16:49 27.07.2024. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!