Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

40 давлат Исроилни қоралаб қўшма баёнотни имзолади

40 давлат Исроилни қоралаб қўшма баёнотни имзолади

Исроил армияси тинчликпарвар кучларга қарши зарбалар бергани ҳақидаги хабарлар ортидан 40 давлат Исроилни қоралаб, БМТ тинчликпарвар кучларини Ливан-Исроил чегарасида ҳимоя қилишга чақирувчи қўшма баёнотни имзолади.

Мамлакатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Муваққат кучларини тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

«Биз яқинда БМТ тинчликпарвар кучларига қилинган ҳужумларни кескин қоралаймиз. Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши ва тўғри текширилиши керак», — дейилади ўнлаб давлатлар қўшма баёнотда.

Баёнотни имзолаган 34 давлат рўйхати: Полша🇵🇱, Франция🇫🇷, Туркия🇹🇷, Буюк Британия🇬🇧, Австрия🇦🇹, Италия🇮🇹, Арманистон🇦🇲, Жанубий Корея🇰🇲, Жанубий Корея🇰🇷🇷 , Жанубий Кипр 🇨🇾, Испания🇪🇸, Эстония🇪🇪, Малайзия🇲🇾, Латвия🇱🇻, Нидерландия🇳🇱, Қатар🇶🇦, Индонезия🇮🇩 Салвадор 🇸🇻, Фижи🇫🇯 , Финляндия🇫🇮 , Гана🇬🇭, Гватемала🇬🇹, Венгрия🇭🇺, Иреландия🇮🇪, Қозоғистон🇰🇿, Танзания🇹🇿, Малта🇲🇳, С.🇲🇳, 🇱🇰.

Ҳиндистон🇮🇳, Греция🇬🇷, Германия🇩🇪, Колумбия🇨🇴, Уругвай🇺🇾 ва Перу🇵🇪 кейинчалик баёнотга қўшилиб, 34 давлат баёнотга тўлиқ риоя қилишини эълон қилди.

«Тинчликпарвар кучларнинг хавфсизлиги муҳим аҳамиятга эга ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мавжуд резолюцияларига мувофиқ таъминланиши керак», деди Ҳиндистон.

Баёнот Швейцарияда ҳам қўллаб-қувватланди: «Швейцария, UNTSO орқали UNIFIL'га ҳисса қўшаётган давлат сифатида ушбу баёнотни баҳам кўради ва қўллаб-қувватлайди.»

❕ Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни индонезиялик икки тинчликпарвар ҳарбий минорага исроиллик танклари томонидан ўт очиши оқибатида кузатув минорасидан қулаб, жароҳатланган эди. Жума куни Исроил кучлари Шри-Ланка аскарлари яраланган воқеа учун ўз аскарлари масъул эканини тан олди.

Киритилди: 12:51 13.10.2024. Ўқилди: 5571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!