Буюк Британиялик Питер Салливан қотиллик учун айбланиб, деярли 40 йил қамоқда ўтирган бўлса-да, аслида айбсиз бўлиб чиққани боис озодликка чиқарилди.
Апелляция суди жиноят иши бўйича янги далиллар топилгани сабаб ҳукмни бекор қилди.
Суд мажлиси тугаганидан кейин дарҳол Питер Салливан озодликка чиқарилган. У қарийб 38 йил-у 8 ой қамоқда ўтирган – жами 14 113 кун.