Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

370 млн сўмлик “КИА” автомобили яроқсиз ҳолга келди. Ким айбдор?

370 млн сўмлик “КИА” автомобили яроқсиз ҳолга келди. Ким айбдор?

Сўнгги йилларда жорий этилаётган ислоҳотлар сабаб Ўзбекистонга импорт қилинаётган иномаркалар сони кескин ошди. Бу эса юртимиздаги автомобиль бозорида ҳалол рақобатнинг юзага келишига олиб келади.

Қолаверса, бу автомобилларнинг таннархи билан биргаликда сифат жиҳатидан ҳам ижобий ўзгаришларига сабаб бўлиши шубҳасиз. Аммо “импорт қилинаётган иномаркаларнинг ҳаммаси ҳам сифатлими?” деган табиий савол туғилади. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келиб тушган галдаги мурожаат айнан импорт қилинган автомобил билан бевосита боғлиқ.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг "1091" ишонч телефонига Навоий вилояти Навбаҳор МФЙ Устаобид кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро М.Х. томонидан 370 миллион сўмга харид қилинган “КИА” русумли автомашинаси яроқсиз ҳолга келиб қолганлигидан шикоят қилиб мурожаат қилди.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Бухоро шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Натижада автомашинанинг яроқсиз ҳолга келишига фуқаро М.Х. томонидан машинасига Навбаҳор туман Талқон МФЙ да фаолият юритаётган “КОМФОРТ ПЕТРОЛ ОИЛ” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасидан қуйилган ёқилғининг сифатсизлиги сабаб бўлганлиги аниқланди. Шундан сўнг жамият мутахассислари томонидан “КОМФОРТ ПЕТРОЛ ОИЛ” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси раҳбариятига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли бандлари тушунтирилиб, керакли кўрсатмалар берилди. Натижада “КИА” русумли автомобиль АЁҚШ раҳбари томонидан таъмирлаб берилди. Яна бир истеъмолчининг манфаатлари қонун доирасида ҳимоя қилинди.

Ҳурматли фуқаролар! Агарда сиз ҳам шунга ўхшаш вазиятга дуч келсангиз, бизнинг "1091" қисқа рақамли ишонч телефонимизга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Киритилди: 12:22 21.02.2024. Ўқилди: 15519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!