Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

34 ёшли фуқаро бошқа бир фуқаронинг картасидан 27 миллион сўм ўғирлади

34 ёшли фуқаро бошқа бир фуқаронинг картасидан 27 миллион сўм ўғирлади

Фирибгар фишинг ҳаволаси орқали Тошкентлик фуқаронинг картасидан 27 миллион сўм ўғирлади.

Сурхондарё вилоятида тошкентлик фуқаронинг банк картасидан 27 миллион сўм ўғирлаган фирибгар қўлга олинди. Ҳужумчи Телеграм орқали юборган фишинг ҳаволасидан фойдаланган, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.

Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, Сурхондарё вилоятида яшовчи 34 ёшли фуқаро Телеграм мессенжери орқали фойдаланувчиларнинг эълонларига жавоб қайтарган. Одамларни гўёки бирор нарса сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида чалғитиб, фирибгар одамларга банк картаси маълумотларини киритган ҳаволаларни юборган. Шу тариқа, у Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаронинг банк мобил иловасига уланиб, унинг ҳисоб рақамидан картасига 27 миллион сўм ўтказди.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. У 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Киритилди: 13:00 03.08.2024. Ўқилди: 935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!