Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар 16 соатлик дастур асосида бепул ўқитилади

30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар 16 соатлик дастур асосида бепул ўқитилади

30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар 16 соатлик дастур асосида бепул ўқитилади. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди:

«Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

Марказлар очишдан асосий мақсад — никоҳланувчи фуқаролар онгига миллий қадриятлар руҳини сингдириб бориш, уларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича билимларини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар 16 соатлик ўқув дастури асосида бепул ўқитилади.

Шунингдек, ўттиз ёшдан ошган никоҳланувчи, муқаддам никоҳ тузган шахслар, ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар аъзолари ҳам алоҳида дастур асосида марказларда ихтиёрий ўқишлари мумкин. Ўқув машғулотларида тўлиқ қатнашган тингловчиларга махсус сертификат берилиши назарда тутилган».

Киритилди: 16:26 13.01.2021. Ўқилди: 1815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!