Ҳар йилнинг 30 ноябр куни кўплаб давлатларда Халқаро уй ҳайвонлари куни ўтказилади. Мазкур байрамни таъсис этиш ғояси 1931 йилда Флоренсия шаҳрида ўтказилган табиат муҳофазаси бўйича ҳаракат тарафдорларининг Халқар конгрессида эълон қилинган.
Шундан буён, ҳар йили бу байрам нишонланиб келинмоқда. Антуан де Цент-Экзюперининг асаридаги кичик шаҳзоданинг сўзлари байрам шиорига айланди: “Қўлга ўргатиб олган ҳайвонларинг учун, сен доим жавобгарсан.” Байрамга бағишланган тадбирлар турли-туман бўлиб, ҳар қайси мамлакатда ўзига хос тарзда ўтказилади. Қаердадир ҳайвонларга қўпол муносабатда бўлишга қарши курашаётган соқчилар отряди билан ўтказилади, қаердадир мушук ва кучукларнинг кўргазмаси бўлиб ўтади.