Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

3 ёшли қизалоқ калтакланиши оқибатида вафот этди

3 ёшли қизалоқ калтакланиши оқибатида вафот этди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 3 ёшли қизалоқ олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди.

Бош Прокуратуранинг darakchi.uz'га маълум қилишича, марҳум қизалоқни қариндоши калтаклаб, оғир тан жароҳати етказган.

"2019 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Ш.Қ га қасддан оғир тан жароҳати етказганлиги оқибатида, вояга етмаган Ш.Қ ўзига келмасдан, 13 август куни шифохонада вафот этган" дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, қизчанинг онаси Туркияга 2020 йил ишлаш учун кетган. Қизини қариндошининг қарамоғига қолдирган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят ишлари бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговнинг бориши устидан вилоят прокурори томонидан алоҳида назорат ўрнатилган.

Киритилди: 17:04 16.08.2022. Ўқилди: 4349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!